Остонада ўтказилган Сурия тинчлиги музокараларининг сўнгги баёноти эълон этилди
Остонада ўтказилган Сурия тинчлиги музокаралари йиғилиши қатнушувчилари бу йиғилиш сўнгида чиқарган баёнияларида Сурия яхлитлигини ҳимоя қилиш ҳамда террористларга қарши курашни таъкидладилар.
Бугун Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ғайрат Абдулраҳмонов томонидан ўқиб берилган Сурия тинчлиги музокараларининг сўнгги баёнотида жумладан қуйидагича келтирилган: бу музокаралар Сурия давлати ва мухолифат гуруҳлари ўртасида билвосита музокараларни бошлаш учун муҳим муқаддима эди ва Остона ийғилиши Вена музокараларининг мувафаққиятлари ва ижобий натижалар бериши учун албатта ҳисса қўшади.
Мазкур баёнотда шунингдек барча томонлар террорчилик гуруҳлар жумладан ИШИД террористлари ва Жабҳатуннусрага қарши курашни кучайтириш борасида келиша олишди.
Остонада ўтказилган Сурия тинчлиги музокаралари сўнгида чиқарилган баёнотида Сурия тинчлиги борасидаги келгуси йиғилиши ҳам халқаро резолюциялар асосида зудлик билан бошланиши ва Женева музокараларида қуролланган гуруҳлар вакилларини иштирок этишлари таъкидланган.