Назарбоев ва Путин Остона йиғилиш натижалари юзасидан фикр алмашдилар
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i13837
Россия ва Қозоғистон президентлари минтақа ва жаҳон ўзгаришлари хусусан Остонада ўтказилган Сурия бўйича музокаралар натижаларини кўриб чиқдилар.
(last modified 2018-08-22T17:49:25+00:00 )
Январ 29, 2017 19:03 Asia/Tashkent
  • Россия ва Қозоғистон президентлари
    Россия ва Қозоғистон президентлари

Россия ва Қозоғистон президентлари минтақа ва жаҳон ўзгаришлари хусусан Остонада ўтказилган Сурия бўйича музокаралар натижаларини кўриб чиқдилар.

Форс ахборот агнтлиги хабарига кўра, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Россия президенти Владимир Путин  телефон орқали суҳбатида  келгуси йиғилишларни ўтказиш дастурлари юзасидан фикр алмашдилар.

Мазкур хабарга кўра, Россия президенти қозоғистонлик касбдошига бу мамлакатда Сурия бўйича икки кунлик музокаралар ва йиғилишларни  яхши ташкил этилганли ва ўтказилганлиги учун миннатдорчилик билдирди.

Қозоғистон президенти ҳам  Сурия бўҳронини тинчлик йўли билан ҳал этиш зарурлигига тўхталиб, Қозоғистон давлати Сурия тинчлиги жараёнига ҳамкорлик қилишни давом эттиришга тайёрдир деб айтди.