Қирғизистон президенти томонидан янги Асосий қонуннинг имзоланиши.
(last modified Mon, 30 Jan 2017 05:03:22 GMT )
Январ 30, 2017 10:03 Asia/Tashkent

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев расмий маросимда мамлакатнинг янги бош қонунига имзо чекди.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев расмий маросимда мамлакатнинг янги бош қонунига имзо чекди.

"Форс" ахборот агентлигининг хабарига кӯра президент бу маросимда деди: Бугунги Қирғизистоннинг асосий қонуни хато ва ихтилофлардан холи. Чунки у референдум орқали қабул қилинди. Киритилган ӯзгартиришлар эса 2010 йилги инқилобдан кейин  мамлакатга ҳоким бӯлган барча ҳукуматларнинг қӯлга киритган муваффақиятларини сақлаб қолишга кӯмаклашади.

Президент томонидан имзолангач, Қирғизистоннинг янги  Асосий қонуни кучга кирди. Асосий қонунга ӯзгартириш киритиш ташаббуси мамлакат президенти томонидан киритилиб,  ӯтган йили ӯтказилган парламент сайловида барча сиёсий партияларни ортда қолдириб, ғалабага эришган "Сотсиал демократик" партиясининг миллий мажлисдаги  бир гуруҳ вакиллари қӯллаб-қувватлаши билан умумхалқ референдумига қӯйилган эди .

Қирғизистон Асосий қонунига бағишланган референдум 2016 йилнинг 11 декабр куни ӯтказилди.  Референдум натижаларига кӯра аҳолининг 50 фоизидан кӯпроқ қисми мамлакат Асосий қонунига киритилган ӯзгартиришларни маъқуллаб овоз берди.

Бишкек давлатининг мухолифлари  2017 йилги президентлик сайловида қатнашиш ҳуқуқига эга бӯлмаган Алмазбек Атамбоев Асосий қонунга киритилган ӯзгартиришлар натижасида таъсис этилган Бош вазирлик мансабини эгаллаб, яна сиёсатга қайтиши ва қудратни қӯлдан бермаслиги мумкин, дея хавотирланмоқдалар.  Алмазбек Атамбоев эса президентлик муддати тугагач, Бош вазирлик мансабини эгаллаш ниятида эмаслигини таъкидлаган.

хххххххххххххххх

Марказий Осиё минтақасидаги бу мамлакатда Асосий қонунга киритилган жузъий ӯзгартириш натижасида қудрат тинч йӯл билан қӯлдан-қӯлга ӯтиши кутилмоқда.

Қирғизистон Марказий Осиёдаги энг қашшоқ жумҳурият ҳисобланади.  Мустақиллигини қӯлга киритганидан чорак аср ӯтган бӯлсада, мамлакат аҳолисининг 80 фоиздан ортиғи қашшоқликда кун кечиряпти. Эҳтимол, шу сабабдан бӯлса керак, бу мамлакатда ҳокимият учун кураш услуби бошқа қӯшни давлатлардан фарқли равишда енгилроқ кечади.

Кейинги йилларда Қирғизистонда бир неча маротаба умумхалқ референдумлари ӯтказилди. Ҳатто Манас ҳарбий базасидан америкалик ҳарбийларни чиқариш масаласини ҳам референдум орқали ҳал қилмоқчи бӯлишди.  Минтақадаги кӯпгина сиёсий мухолифатчилар Қирғизистонни Марказий Осиёдаги энг демократик жумҳурият деб билишади.

Мамлакатда ӯтказилган умумхалқ референдумларининг энг муҳими  ҳокимият тизимини умумхалқ сӯрови йӯли билан президентлик бошқарувидан парламент бошқаруви услубига ӯтказиш ҳақидаги умумхалқ сӯрови бӯлди.

Қирғизистон республикасининг янги  Асосий қонуни бӯйича мамлакат президентининг кӯпгина масъулиятлари Бош вазир зиммасига юкланади. Маълумки, бундай бошқарув усулида яккаҳокимликка чек қӯйилади.  Таҳлилчиларнинг фикрича, янги Асосий қонун камчиликларсиз амалга оширилса, Қирғизистоннинг ҳозирги президенти Алмазбек Атамбоев ӯз мамлакатининг ислоҳотчи  нажоткорига айланади. Зеро, у сиёсий қудрат қӯлида бӯлган пайти ҳеч нарса тамаъ қилмай, қудратни президентдан бош вазирга ӯтказиш  ва бошқарув жиловини оғринмай бошқа кишига топшириш ташаббусини кӯтариб чиқди.