Тожикистон давлати 78 мамлакат фуқаролари учун виза олиш тартибини осонлаштирди
-
Тожикистон президенти
Тожикистон президенти айрим мамлакатлар фуқароларини Тожикистонга келиш визасини олишлари учун янги тартибни жорий этилишига фармон берди.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, ушбу қонун асосида дунёнинг 78 мамлакатлари фуқароларига ҳатто интернет орқали тайинланган маблағларни тўлаб лозим ҳужатларни юборишлари билан Тожикистонга бориш визасини олишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари сармоя киритиш мақсадида бу мамлакатга сафар қиладиган айрим хорижий мамлакатлар фуқароларига виза бериш тартиби анча осонлаштирилган.
Тожикистон масъулларига кўра, янги системани йўлга қўйилиши билан барча ўтиш постлар ягона система томонидан назорат этилади ва шу восита билан миллий ва муҳожирлар хавфсизлиги контрол этилиб таъминланади.