Тожикистонда алюминий ишлаб чиқариш ҳажми 38,5 фойизга оширилади
Тожикистон давлати жорий йили мамлакатда ишлаб чиқариладиган алюминий ҳажмини яна 38,5 фойиз ошириш қарорига келган.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Тожикистоннинг иқтисодий ва савдо тижоратни ривожлантириш вазири Неъматуллоҳ Ҳикматуллоҳзода бу борада Душанбе давлати 2017 чи йилда мамлакатда ишлаб чиқариладиган алюминий ҳажмини қарйиб 40 фоизга кўпайтиришни назарга тутган. Бу эса ўтган йилга қараганда алюминий ишлаб чиқариш ҳажмини 17 минг тоннага кўпайтириш маъносидадир деб айтди.
Тожикистоннинг саноаь ва янги технологиялар вазири муовини Шавкат Бобозода ҳам бу заминда Тожикистонда ўтган йили 129 минг тонна алюминий ишлаб чиқарилди бу рақам олдинги йил билан таққосланганда 7,4 фойиз кўпроқдир деб қўшимча қилди.
Айтиш керакки Тожикистонда ишлаб чиқариладиган алюминий асосан Туркия, Тайван, Эрон, Алжазоир, Ўзбекистон ва Покистонга экспорт этилади.