Туркманистоннинг 86 фоиздан кўпроқ фуқаролари президентлик сайловларда қатнашди
Туркманистонда ўтказилаётган президентлик сайловларда ҳозиргача бу мамлакат фуқароларидан 86 фоиздан кўпроғини қатнашгани айтилмоқда.
Ашқободдан Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Туркманистоннинг марказий сайлов комиссияси янги ҳисоботида Ашқобод вақти билан соат 15: 00 гача овоз бериш ҳаққига эга бўлган 86,93 фоиз фуқароларни бу мамлакат президентлик сайловларда овоз беришганини маълум қилди.
Туркманистон президентлик сайловлар бугун соат 19:00 гача давом этиши кутилмоқда.
Айни ҳолда сайловлар бу мамлакат пойтахти ва унинг атрофида ўта шодлик ва хурсандчилик ва айрим маросимлар чорчубасида бўлиб ўтмоқда. Туркманистон давлати шунингдек хорижий мухбирлар ва назоратчиларини Ашқобод ва ё бошқа минтақалардаги хоҳлаган сайлов округларига бориб сайловлар жараёни билан яқиндан танишишлари учун яхши шароит яратиб берган.
а