Қирғизистонда 20 ташкилот ва ҳаракат терроризмга мансуб деб топилгани маълум қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i14644
Қирғизистонда 20 ташкилот ва ҳаракат терроризм ва экстремизмга мансуб деб топилган. Бу ҳақда K-News хабар бермоқда.
(last modified 2018-08-22T17:49:38+00:00 )
феврал 14, 2017 16:55 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда 20 ташкилот ва ҳаракат
    Қирғизистонда 20 ташкилот ва ҳаракат

Қирғизистонда 20 ташкилот ва ҳаракат терроризм ва экстремизмга мансуб деб топилган. Бу ҳақда K-News хабар бермоқда.

Уларнинг тўлиқ рўйхати, қачон ва нима учун ман этилгани ҳақидаги маълумот Дин ишлари бўйича давлат комиссияси сайтида жойлаштирилган.

Жумладан, Қирғизистоннинг турли инстанция судлари томонидан ИШИД, «Ал-Қоида», «Толибон», «Туркистон ислом партияси», «Ҳизбут-Таҳрир», «Шарқий Туркистон ислом ҳаракати», «Курд конгресси», «Жиҳод гуруҳи», «Акромия» каби ташкилот ва гуруҳлар фаолияти мамлакат ҳудудида ман этилган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.