Ҳиндистон ва Қирғизистон қўшма ҳарбий ўқув машғулотларни бошлади
-
Бишкек яқинида Ҳиндистон ва Қирғизистон
Бишкек яқинида Ҳиндистон ва Қирғизистон ҳарбий қисмлари иштирокида " Канжар-2017" қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, бу икки мамлакат қуролли- кучлари 2 ҳафта давом этадиган ҳарбий ўқув машғулотларда ўз ҳарбий қудрати ва потенсиалини кучайтиришлари кутилмоқда.
Мазкур ҳарбий машғулотлар дастури асосида амалий ва теоретик манёврлар ҳам ўтказилади. Бу манёвр ва машқларда ҳар икки мамлакат ҳарбийлари тактика, амалиёт, инженерия, ҳарбий, тиббий ва тоғли шароитларда амалиёт ўтказиш соҳаларида тажриба алмашишади. Ҳарбий машғулотлар 2017 чи йилда Қирғизистон қуролли кучларининг турли ҳарбий қисмларининг ҳарбий тайёргарлигини ошириш мақсадида ўтказилаётгани айтилади.