Қозоғистон шарқида йўқолган вертолёт топилди
(last modified Sun, 26 Feb 2017 15:43:47 GMT )
феврал 26, 2017 20:43 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон шарқида
    Қозоғистон шарқида

Қозоғистон шарқида ғойиб бўлган С-341 русумли, ичида 3 киши бўлган хусусий вертолёт қулаган жой топилди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитаси расмий вакили Руслан Иманкуловга асосланган ҳолда «Интерфакс» хабар берган.

Кун.ўз сайтига кўра, дастлабки маълумотларга кўра, вертолёт учувчиси ҳалок бўлган.

Вертолёт Аягоз шаҳридан 60 км шимоли-ғарбдан топилган. Йўловчилардан бири омон қолган, уни Айгиз қишлоғига олиб боришган. Учинчи йўловчи ҳақидаги маълумот ўрганилмоқда.

Ёрлиқ