Россия президентининг Марказий Осиёга уюштирган сафари
(last modified Sat, 04 Mar 2017 07:12:00 GMT )
март 04, 2017 12:12 Asia/Tashkent

Россия федерацияси президенти Владимир Путин ўзининг Марказий Осиёга қилган сафари доирасида Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонга расмий ташриф буюрди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Россия президентининг Марказий Осиёга уюштирган сафари"га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Россия федерацияси президенти Владимир Путин ўзининг Марказий Осиёга қилган сафари доирасида Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонга расмий ташриф буюрди. Россия президенти Владимир Путин, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашганида, икки давлат муносабатларининг барча жабҳаларида ва ўзаро муносабатларни стратегик ҳамкорлик даражасига кўтаришга муваффақ бўлишгани ҳақида таъкидлашди. Марказий Осиё республикалари учун бўлаётган таҳдидлар ва асосий муаммолар шунингдек, экстремизм, наркотик моддалар контрабандаси, уюшган жиноятчилик ва терроризмга  қарши биргаликда курашишга қаратилган саъй-ҳаракатларга доир мавзулар, Россия президентининг Ўрта Осиёга қилган сафари чоғидаги суҳбатларнинг диққат марказида бўлди. Ҳамкорликларни кенгайтириш ва Евроосиё иқтисодий иттифоқ доирасидаги ҳамкорликларни янада ошириш масаласи Владимир Путиннинг Қирғизистон, Тожикистон ва  Қозоғистон республикалари президентлари билан бўлиб ўтган музокарларининг асосий йўналиши ҳисобланди.

     Дарҳақиқат, Россия президентининг Ўрта Осиё республикалари президентлари билан бўлиб ўтган суҳбатлари хавфсизлик ва иқтисодий соҳада шунингдек терроризм ва экстремизмга қарши биргаликда курашишдан иборат бўлди. Ушбу учала мамлакатнинг ичида Тожикистон республикаси Россия билан энг кўп ўзаро ҳамкорлик қилиш кўламини қамраб олди. Россия ўз ҳудудида меҳнат қилаётган Тожикистон фуқароларини муносиб меҳнат шароити билан таъминлаш учун барча чораларни яратаяпти, деб таъкидлади Владимир Путин Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан ўтказган музокаралари давомида. Тожикистон фуқароларини муносиб ҳаёт ва меҳнат шаоитлари билан таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимоя ва тиббий ёрдам билан  кафолатлаш  учун барча лозим чоралар кўриляпти. Мана бугун икки томонлама имзоланган келишув ҳам мана шу йўналишга қаратилган", — деб қўшимча қилган Россия президенти. Ўрта Осиё республикаларининг айримлари Афғонистон билан муштарак чегараси борлиги сабабли, Афғонистондан Ўрта Осиё мамлакатларига қараб экстремизм ва нотинчлик таҳдидлари кириб келмоқда. Айни пайтда, ташқи кучларнинг таъсири хусусан Америка қўшма штатларининг ва бази бир Европа давлатларининг Афғонистондаги таъсири ва нуфузи, ушбу мамлакатнинг осойишталигига раҳна солмоқда ва анча йиллардан бери ушбу юртда хавфсизлик вазиятини издан чиқариб келмоқда.

      Ваҳобийлик сингари айрим динни ниқоб қилиб олган, адашган фирқалар ва ушбу фирқаларнинг ҳарбий ўйинлари яъни Форс кўрфазида жойлашган реакцион араб давлатларининг ҳимояси ва молиявий маблағлари билан ташкил этилган ва жаҳоннинг нотинч минтақаларида жумладан Афғонистонда фаолият олиб бораётган ИШИД террорчилик гуруҳидан ўзларининг манфаатларини кўзлаб фойланишмоқда ва ушбу мамлакатларда нотинчликлар кўламини янада кенгайтиришмоқда.    Саудия арабистони раҳбарлари Ўрта Осиё ва Кавказ республикаларини ваҳобийлик ғояларини илгари суриш ва кенг тарқатиш учун энг яхши жой деб талқин қилишмоқда. Реакцион араб давлатларининг ушбу сиёсатларининг ижро этилиши ортидан, Ўрта Осиёнинг айрим республикаларида хавфсизлик муаммоларини келтириб чиқарди.

     Ушбу шароитда Россиянинг экстремизм ва нотинчликка қарши кураш олиб бориш мақсадида, Ўрта Осиё республикалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиши зарурий ҳисобланади. Бошқа ибора билан айтганда, Ўрта Осиё республикалари ва Россия федерациясининг экстремизм ва хавфсизлик таҳдидлари билан курашда, бир бирлари билан ҳамкорлик қилишларига кучли эҳтиёж сезишмоқда. Шундан келиб чиқиб, Россия раҳбарлари Ўрта Осиё мамлакатлари билан иқтисодий соҳада ҳамкорлик қилишни Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида амалга оширишга саъй-ҳаракат қилишмоқда. Бу йўналишда, Кремл расмийлари ўзларининг истак ва талабларини амалга оширгандек бўлмоқда.  Ушбу учала ташриф ушбу давлатлар Россия билан дипломатик алоқа ўрнатганларининг 25 йиллиги муносабати билан амалга оширилди.

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.