Россия ҳарбийлари тожик қуролли кучлари учун ўқув курсларини ташкил этишди
Россиянинг Тожикистондаги 201-базасининг ҳарбий ўқитувчилари Тожикистон армиясининг олти юз нафар зобитлари ва аскарлари билан ҳарбий таълим курсларини ўтказишди
Россиянинг Тожикистондаги 201-базасининг ҳарбий маслаҳатчилари тожик қуролли кучларининг 600 нафар офицер ва аскарлари учун ўқув курсларини ташкил этишди. Форс ахборот агентлигининг Душанбедан Спутьник агентлигига таяниб хабар қилишича, Россиянинг Тожикистондаги 201-базасининг ҳарбий ўқитувчилари Тожикистон армиясининг 600 нафар зобитлари ва аскарлари билан ҳарбий таълим курсларини ўтказишди. Рус ҳарбий марказининг минтақа бўйича матбуот котиби Николай Биркалиевга кўра, ушбу офицерлар ва солдатларнинг ўқув машғулотлари Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси бўйича келишув доирасида амалга ошган. Унинг қўшимча қилишича, ушбу ўқув курслари Тожикистоннинг Лоҳур ва Сумбула базаларида ўтказилган ва тожик аскарлари турли кўринишдаги жумладан гранатамёддан ва бошқа қуроллардан отиш бўйича ҳарбий билимларни рус офицерлари томонидан ўрганиб олишди.