Остона КХШТнинг сиёсийлаштирилишига қаршидир
(last modified Tue, 11 Apr 2017 13:31:07 GMT )
апрел 11, 2017 18:31 Asia/Tashkent
  • КХШТнинг сиёсийлаштирилишига қарши
    КХШТнинг сиёсийлаштирилишига қарши

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон давлати КХШТнинг ҳар қандай сиёсий ҳатти -ҳаракатларига қарши эканлигини маълум қилди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев КХШТни ташкил этилганлиги йиллиги муносабатида билдирган сўзларида  бу ташкилот минтақавий муаммоларга ечим топиш ҳамда минтақа мамлакатларини таҳдид этувчи хавф- хатарларга қарши кураш олиб бориш учун  ташкил этилди, шу сабабдан Остона давлати КХШТнинг сиёсийлашишига зиддир деб қўшимча қилди.

Назарбоев ўз сўзларида  КХШТ ташкилотини НАТО ташкилотидан буткул фарқ қилаётганлигига ишора қилиб,  бу иккита ташкилот фаолиятлари мутлақо бир бирига ўхшамайди, чунки  НАТО ташкилоти совуқ уруш замонида коммунизмга қарши кураш учун таъсис этилди  ва унинг мақсади махсус сиёсатларни ижро этишга қаратилганди, аммо КХШТ бундай мақсадларга эга эмас деб аниқлик киритди.