Тожикистон, Россия ва Қирғизистон ўртасида қўшма ҳаво мудофаа системаси барпо этилади
Россия коинот ҳаво кучлари қўмондони ўринбосари Павел Кораченко Россия, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳудудий қўшма ҳаво мудофаа системасининг барпо этилиши тўғрисидаги келишувнинг якунига етганлигини маълум қилди
Россия коинот ҳаво кучлари қўмондонининг ўринбосари Москва, Душанбе ва Бишкек ўртасидаги минтақавий қўшма ҳаво мудофааси системасининг барпо этилиши ҳақидаги келишув тўғрисида хабар берди. Форс ахборот агентлигининг Душанбедан берган хабарига кўра, Россия коинот ҳаво кучлари қўмондони ўринбосари Павел Кораченко Россия, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳудудий қўшма ҳаво мудофаа системасининг барпо этилиши тўғрисидаги келишувнинг якунига етганлигини маълум қилди.
Унинг қўшимча қилишича, Россия, Тожикистон ва Қирғизистон давлатларининг ички мудофаа муассасалари айни пайтда учала мамлакатни бирлаштирувчи ҳаво мудофаа системасини яратиш устидаги битимнинг тўла ижро этилиши учун тажриба ўтказишмоқда. Кораченонинг қайд этишича, Россия ва Тожикистон ўртасидаги ушбу келишув иккала давлат Адлия вазирликлари томонидан тасдиқланди. Шунингдек, айни дамда ушбу ҳужжат кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Қирғизистон мудофаа вазирлигига жўнатилган.