Бишкекдаги саммитда 10та ҳужжат имзоланди
Бишкекда бўлиб ўтган Евросиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгаши йиғилишига Қирғизистон раислик қилди
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Бишкекда бўлиб ўтган Евросиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгаши йиғилиши якунида қатор ҳужжатлар имзоланди.Бишкек саммитида Арманистон президенти Серж Саргсян, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва Россия президенти Владимир Путин иштирок этди, деб ёзмоқда Sputnik Қирғизистон. Евросиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгаши йиғилишида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди: Молдовага ЕОИИ кузатувчи давлат мақомини бериш; Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларига ЕОИИ кузатувчи давлати мақомини бериш; ЕОИИ ва унга аъзо давлатлар ўртасида ҳамда Эрон билан эркин савдо зонасини яратиш бўйича вақтинчалик келишув; 2016 йилда ЕОИИ органларида ташқи аудит ўтказиш натижалари ҳақида; ЕОИИ давлатларининг 2017-2018 йилларга мўлжалланган макроиқтисодий сиёсатининг асосий йўналишлари ҳақида ҳамда бошқа ҳужжатлар.