Каспий денгизи доирасидаги мамлакатларнинг иқтисодий ҳамкорликлари бўйича музокараларнинг янги босқичи ўтказилди
(last modified Tue, 25 Apr 2017 14:01:41 GMT )
апрел 25, 2017 19:01 Asia/Tashkent
  • Каспий денгизи
    Каспий денгизи

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Каспий денгизи доирасидаги 5 мамлакат ўртасида иқтисодий, савдо -тижорат ва сармоя киритиш бўйича ҳамкорлик келишуви лойиҳасига тегиши музокараларнинг янги босқичи бўлиб ўтди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот идораси Эрон, Озарбойжон республикаси, Россия, Қозоғистон ва Туркманистон мамлакатларининг сиёсий - дипломатикк делегациялари ва намояндалари иштирокида, Каспий денгизи доирасидаги  5 мамлакатнинг иқтисодий, савдо- тижорат ва сармоя  киритиш бўйича ҳамкорлик келишуви лойиҳасига тегиши  музокараларнинг янги босқичини ўтказилганлигини эълон қилди.

Мазкур хабарга асосан  музокараларнинг янги босқичида  Каспий денгизи соҳилида жойлашган 5 мамлакатнинг савдо- иқтисодий соҳасидаги ҳамкорлик ҳужжатларининг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.