Тожикистонда альтернатив хизмат лойиҳаси кўриб чиқилмоқда
(last modified Sat, 29 Apr 2017 06:03:52 GMT )
апрел 29, 2017 11:03 Asia/Tashkent

Тожикистон мудофаа вазири мамлакатда альтернатив хизмати лойиҳасини кўриб чиқилгани ва уни тасдиқланиши учун давлатга топширилгани ҳақида хабар берди.

Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо  Тожикистон қонунчилик палатасида ҳарбий хизмат қонунини кўриб чиқилганидан кейин бу вазирлик эндиликда  армияда  альтернатив хизмати лойиҳасини тайёрлагана ва  бу лойиҳани кўриб чиқиши учун давлат  ихтиёрига топширган деб айтди Унга кўра бу лойиҳанинг энг асосий  муаммоси унинг йирик харажатидадир .

Тожикистонда альтернатив хизмати лойиҳасини амалга оширилгани билан бу мамлакат ёшлари 2 йил ҳарбий хизмат ўрнида,  турли муассаса ва ижтимоий соҳаларда хусусан , қариялар уйи, болалар боғчаси-ясли ва ё шифохоналарда ишлаб, фаолият юритишлари билан ўз ойлигидан давлат тайинлаган  бир қисмини  Мудофаа вазирлиги ва ҳарбийларни молиявий жиҳатдан таъминланишига ажратишади.

Экспертларга кўра,  Тожикистон қуролли кучлари ва армияси сафидаги тартибсизликлар, тўқнашувлар, зўравонликлар ҳамда ёшларни мажбурий равишда армия сафига жалб этиш каби муаммоларнинг кўпайганлиги альтернатив лойиҳасини кўриб чиқилишига сабаб бўлмоқда. Ҳозирги вазиятда  ёшларни армияга боришдан воз кечишлари,  олийгоҳларни тарк этишлари ва бошқа мамлакатлар хусусан Россияга  ишчи муҳожир сифатида боришларига шоҳидмиз. Иқтисодий мушкулотлар,  идоралар хусусан ҳарбий муассасалардаги муаммолар,  таълим- тарбия соҳасига инвестицияларни жалб этиш жараёнидаги  камчиликлар, мамлакатни ёш ишчи куч билан таъминлайдиган ёш авлоднинг деярли бир қисмини Россияга муҳожир бўлиб боришлари каби масалалар армияда ёшларга нисбатан зўравонликлар (дедовшина) қаттиқўликларнинг салбий натижаларидандир деб хулоса қилишмоқда таҳлилчилар.

Айни шу мавзу  Тожикистон давлат масъуллари  ва армия етакчиларини  таълим - тарбия , қуролли кучлар соҳасига киритиладиган сармоялар ҳамда жомеада ёш авлод потенсиалидан кенг фойдаланиш учун янги йўлларни излаб топишга ҳаракат қилишларига  сабаб бўлган.

 Бунга илова иш жой яратиш,  саноат тармоғининг турли соҳаларини ривожлантириш, ёшларни муҳожирликка юз тутишларини камайтириш ва ё олдини олиш, Тожикистон жомеасида ҳал этилиши зарур бўлган бошқа мавзўлардан ҳисобланади.

 Ижтимоий, иқтисодий ва маданий мушкулотлар бу мамлакат жомеасида турли ижтимоий муаммоларни келтириб чиқарган.

 Тожикистон давлат масъуллари ҳам ушбу вазиятдан қутилиш учун биринчи галда  альтернатив хизматини жорий этиш, шу восита билан  мамлакат иқтисодий ситемаси харажатларини камайтириши билан  ёш авлодни жалб этиш ва  мамлактада  иш жой яратиш ва инсоний кучларни муносиб равишда  бошқариш орқали иқтисодий ва маданий муамоларга ечим топишни назарга тутган. Улар шунингдек  мамлакат ривожланиши учун янги лойиҳаларни тайёрлаб иш дастурида жой беришга ҳаракат қилишмоқда.

Шу сбабадан  Тожикистонда алтьтернатива хизмати лойиҳасини амалга оширилиши  ушбу мамлакатда муаммоларга ечим топиш учун янги чора тадбирларни излаб топиш йўлидаги  миллий лойиҳаларнинг нозик бир нуқтаси бўлиши мумкин.

Аммо бу лойиҳани ижро этилиши ҳам давлат муваффақиятларининг гаровидадир. Альтернатива хизмати лойиҳаси  парламнетга топширилганидан сўнг, мамлакат қонунчилик идораларида  ратификация қилиниши  тўғри келади..

Ушбу лойиҳани аниқ ва тўғри тарзда амалга оширилиши  тожик ҳарбий кучлари вазиятини яхшиланиши, бу мамлакатда иш жой яратишни оширилиши,  иқтисод системасини қайта тикланишига қўшимча экстремистик гуруҳларга ёшларни жалб этилиши йўлига монеа яратиб  саноатни қайта тикланиши ва бойликларни адолат доирасида тақсимланиши ва миллий сармояларини сақланишига замин яратиши мумкин.

 

Ёрлиқ