Қирғизистонда 30 апрель мотам куни деб эълон қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i17772-Қирғизистонда_30_апрель_мотам_куни_деб_эълон_қилинди
Қирғизистонда ер кўчкиси оқибатида одамлар қурбон бўлгани муносабати билан 30 апрель мотам куни деб эълон қилинди
(last modified 2018-08-22T17:50:30+00:00 )
апрел 29, 2017 18:42 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда 30 апрель мотам куни деб эълон қилинди
    Қирғизистонда 30 апрель мотам куни деб эълон қилинди

Қирғизистонда ер кўчкиси оқибатида одамлар қурбон бўлгани муносабати билан 30 апрель мотам куни деб эълон қилинди

      Қирғизистонда ер кўчкиси оқибатида одамлар қурбон бўлгани муносабати билан 30 апрель мотам куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг шу ҳақдаги фармонига асосланиб, Russia Today  хабар бермоқда. 

Хабар беришларича, давлат органлари томонидан жабрланувчилар ва ҳалок бўлганларни қидириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, уларнинг яқинлари ва қариндошларига кўмак кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Аввалроқ Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўш вилоятининг Ўзган туманида юз берган табиий ҳодиса оқибатида 24 киши кўчки остида қолиб кетганини маълум қилган эди.