Россия Қирғизистоннинг 240 миллион доллар қарзидан кечди
Россия, Қирғизистон ривожланиши учун кўрсатаётган расмий ёрдами доирасида, ушбу мамлакат қарзларидан воз кечди.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Қирғизистоннинг 240 миллион долларлик кредитларидан ёппасига воз кечиш ҳақида ҳужжат имзолади, дейилган ҳукумат хабарида. "2017 йилнинг 30 март ҳолатига кўра Қирғизистоннинг Россиядан қарзи 240 миллион долларни ташкил қилди. Ушбу протокол кучга кирганидан кейин Россия Қирғизистоннинг 100% қарзидан воз кечади",- дейилган хабарда.
Ушбу тадбир Россиянинг Қирғизистон ривожланиши учун кўрсатаётган расмий ёрдами доирасида амалга оширилмоқда. Москва ва Бишкек 2012 йилда умумий қиймати 500 миллион бўлган, ҳукуматлараро қарзларни ҳал қилиш шартномаси имзолашган эди. Ушбу ҳужжатга кўра, Россия ўн йил давомида Қирғизистоннинг қарзидан тўлиқ воз кечиш дастурини амалга оширишни ўз зиммасига олган.