Қозоғистон Сурия бўйича Остона учрашувлари натижасини юқори баҳолайди
(last modified Fri, 05 May 2017 13:59:28 GMT )
май 05, 2017 18:59 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон Сурия бўйича Остона учрашувлари
    Қозоғистон Сурия бўйича Остона учрашувлари

Қозоғистон ҳукумати Сурия бўйича Остонада бўлиб ўтган тўртинчи ҳалқаро учрашув натижаларини юқори баҳолайди. Бу ҳақда республика ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати баёнотида сўз юритилмоқда, деб хабар берган ТАСС агентлиги.

Кун.ўз сайтига кўра, "Қозоғистон Сурия бўйича Остонадаги тўртинчи халқаро учрашувни ушбу мамлакатда тинчлик ўрнатиш борасида ташланган қадам деб баҳолайди ҳамда томонларни барча келишувларни бажаришга чақиради. Шу билан бирга, Сурия можаросини сиёсий йўл билан ҳал этишда халқаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдиради", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бу сафарги учрашувда эришилган энг юқори натижа кафолат берувчи мамлакатлар томонидан Сурияда хавфсизликни таъминлаш мақсадида махсус ҳудудларни ташкил этиш меморандуми бўлди. У "мамлакатда зўравонликларга барҳам бериш, мамлакат ҳудудий яхлитлиги ва бирлигини сақлаш, зиддиятни сиёсий йўл билан ҳал этиш"га хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 3-4 май кунлари Қозоғистон шаҳри пойтахти Остона шаҳрида Сурия бўйича Остона учрашувларининг тўртинчи босқичи бўлиб ўтди.

Эрон, Россия ва Туркиянинг келишуви чорчубасида эртанги санадан бошлаб, Суриянинг 4 минтақасида оташкесим жорий этилади.

Ёрлиқ