Сув -энергетика соҳасида Марказий Осиё республикалари ўртасидаги яширин рақобатлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "2017-2021 йиллар учун Гидроэнергетикани ривожлантириш дастури тўғрисида"ги қарорни имзолади
Унга кўра, 2017-2021 йилларда Гидроэнергетикани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.
“Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда, 42та янги ГЭС (гидро электро станциялар) қуриш ва 32та амал қилаётган ГЭСларни замонавийлаштириш режалаштирилган”, — дейилган қарорда.
Қарорда республикадаги гидроэнергетика соҳасининг ривожидаги устувор йўналишлар белгилаб берилди, хусусан:
- экологик соф қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг қўллаш ҳисобига электроэнергия соҳасида янги ишлаб чиқариш қувватларини изчил яратиш ва мавжудларини модернизация қилиш;
- йирик, ўрта, кичик ва микро-гидроэлектр станцияларини лойиҳалаштириш ва қуриш соҳасида замонавий ҳамда ҳар томонлама асосли илмий-техник қарорларни жорий қилиш ҳамда шу асосда республикадаги энергетика баланси тузилмасидаги гидроэнергетик қувватлар улушини ошириш;
- республика сув салоҳиятини асраб-авайлашни рағбатлантиришни таъминлаш, гидротехник иншоотларни қуриш давомида мавжуд флора ва фаунани сақлаб қолиш, шунингдек сув ресурсларини самарали бошқариш;
- трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича мажбуриятлар ва ратификацияланган халқаро келишувларга риоя қилиш.
Экспертларга кўра, Ўзбекистон республикаси газ ва нефт манбаларига эга бўлгани билан сув соҳасида ўз қўшнийлари хусусан Қирғизистон ва Тожикистон сув манбаларига эҳтиёж сезади. Бу мавзу Ўрта Осиё республикларининг мустақилликка эришганидан кейин энг баҳсли масалалардан бўлиб келган. Ҳатто айрим пайтлар газ ва нефт манбалари Ўзбекистон учун ва сув манбалари Тоижкистон ва Қирғизистон республикалари учун ўз навъидаги ричагга айланган.
Шу сабабдан минтақа республикалари бир- бирига бўлган эҳтиёжлари ва қарамлигини камайтириш мақсадида турли лойиҳалар ва проектларини иш дастурида жой беришган. Бу республикалар минтақадаги бошқа республикалар ва сиёсий ўйинчилар билан муносабатда қарамлигини камайтириш ҳамда минтақавий мувозанат ва қарор чиқаришлар арсасида мустақил тарзда амал қилишга саъй- ҳаракат қилишмоқда.
Бу орада Тожикистон республикаси ҳам сув- энергетика соҳасини ривожлантириш учун айрим лойиҳаларни амалга ошириш сармоя жалб этишни давом эттирмоқда. Жаҳон банки томонидан Тожикистоннинг сув- энергетикаси соҳасига хусусан Норак ГЕСини қайта таъмирлаш ва модернизация қилишга 226 миллион доллар ажратилганини ушбу нуқтаи назар билан таҳлил қилиш мумкин.
Тожикистон ва Ўзбекистон республикалари сув- энергетика соҳаларини ривожлантириш дастурларига эътибор бериб, томонлар сув- энергетика соҳасини янада ривожлантириш учун кичик ГЕСлар қуриш ва сув манбаларидан юқори даражада фойдаланишни назарга тутишган.
Шундай бир ҳолда ҳам ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизациялаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ва мақсадли дастурларни амалга ошириш асосида аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш Ўзбекистон ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва уларни ҳисобга олишни йўлга қўйиш, самарали мониторинг тизимини яратган ҳолда уларнинг захираларини янада кўпайтириш, камайиб кетиш ва ифлосланишдан муҳофаза қилиш, шунингдек, республика аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 4 май куни "2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор қабул қилинди.