АҚШ давлати Марказий Осиё республикалари учун 15 миллион доллар ажратади
Вашингтон давлати Марказий Осиё давлатлари учун 15 миллион долларга тенг кумаклар ажратиши кутилмоқда.
Бу мавзу Вашингтонда АҚШ ташқи ишлар вазири ва Марказий Осиё республикалари ташқи ишлар вазирлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувнинг энг муҳим натижаси эканлиги айтилмоқда. Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари 2015 чи йили АҚШ ташқи ишлар вазири Жон Керийни Самарқанд шаҳрига қилган сафарида ташкил этилган С5+1 номли гуруҳ доирасида ўзаро ҳамкорликлар жумладан 15 миллион долларга тенг 5 та муҳим лойиҳаларни ижро этиш учун Вашингтонда учрашиб мулоқот қилдилар. АҚШ ташқи ишлар вазири ушбу масалани шарҳ бермаган ҳолда, АҚШ давлатини Марказий Осиё республикалари билан ҳамкорликларига оид лойиҳани ҳимоя қилишини маълум қилди.
Жон Керрийнинг изҳороти эса Вашингтон давлатини Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро ҳамкорликларининг янги босқичида терроризмга қарши кураш, тижорат- савдо сотиқ, сармоя киритиш шунингдек энергетика заминасидаги иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтиришни ўз таъбири билан АҚШ давлатининг ушбу ҳамкорликларининг принсиплари ва асосий мақсадларини ижро этишга умил қилганлигини ошкор этмоқда.
Ўтган йиллар ичида АҚШ ташқи ишлар вазирини Марказий Осиё республикларига қилган сафари жараёнида айни шу масала Россия давлатини яширин ва ошкора тарздаги аксиламлларига дучор бўлганди.
Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган С5+1 номли гуруҳ ташқи ишлар вазирларининг сўнгги йиғилиши ҳамда ўтган йили Ўзбекистонда бу гуруҳ аъзоларининг учрашувлари ҳам Москва давлатининг норозиликлари ва аксиламаларга сабаб бўлганди.
" Туркманистоннинг ташқи сиёсатлари ва дипломатияси" номли журналда ишора этилган Сергей Лаврони бу мамлакат билан Россия федерациясини ҳамкорликларини кенгайтиришга қизиқиш билдираётгани борасидаги изҳоротини ҳам айни шу нуқтаи назардан баҳолаш мумкин. Сергей Лавровнинг айтишича, Москва ва Ашқобод давлаталари ўртасидаги ҳамкорликларининг ҳозирги вазиятига эътибор бериб, ҳозиргача бу иккки мамлакат ўртасида 100 ортиқ ҳамкорлик ҳужжатлар имзоланган. 2002 чи йилнинг 23 апрелида имзоланган дўстлик ва ҳамкорликка оид шартнома бу заминадаги энг муҳим ҳужжатлардан ҳисобланади.
Туркманистонда Россиянинг 190 дан ортиқ ширкатларининг фаолиятлари ва турли тармоқлар хусусан иқтисодий, савдо сотиқ соҳасида бу мамлакат билан алоқалари ҳамда икки мамлакат вилоятлари ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорликлар Россия ташқи ишлар вазири уларга ишора қилиб, Москва давлатини Россия ва Туркманистон ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаширишга қизиқиш билдираётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Вашингтон шаҳрида ўтказилган АҚШ ва Марказий Осиё республиклари ташқи ишлар вазирлари йиғилишига нисбаттан Россиянинг янада жиддийроқ аксиламал кўрсатишини Россия президентини сўзлари ва нутқида ҳам баралла мушоҳада этишни имкони бор.Россия президенти Владимир Путин уни асосида мустақил давлатлар ҳамдўстлиги республиклари муштарак молиявий бозорни яратиб АҚШ долларидан фойдаланиш ва уни муомалага чиқаришдан воскечишлари таклиф қилинган махсус қонун лойиҳасини бу мамлакат Думасига топширди.
Шундай бир ҳолда махсус бир механизм вужудга келади ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатларни доллар ва евро пулларидан воз кечишгани нафақат бу мамлакатнинг иқтисод системасига ҳеч қандай зарар етказилмайди балки бу хатти ҳаракат мазкур мамлакатлар ўртасида савдо сотиқ ва иқтисодий ҳамкрликларини янада ривожланишига замин яратади.
Россия президентининг ушбу изҳороти шу ҳолдадирки, Москва давлати сўнгги йиллар ичида, Ғарб давлатлари томонидан жорий қилинган санкция ва иқтисодий босимларга дучор бўлган. Бундан ташқари мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликларини янада кенгайтириш ва доллардан фойдаланишдан қўл тортиши билан ўз миллий пули ҳудудларида муносабатлар ва алоқаларларни кучайтиришни назарга тутган.
Москва давлати ушбу лойиҳа ва мақсадларини ижро этиши билан С5+1 гуруҳи ўртасидаги ҳамкорликлари йўлига монеа яратишга умид қилганлиги айтилмоқда.