Англия ва Туркманистон ўзаро алоқаларини кенгайтиришни таъкидлашмоқда
-
Англия ва Туркманистон
Англия ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Лондон давлатини Ашхобод билан ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиришга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилди.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Англиянинг МДҲ мамлакатлари ишлари ва ташқи ишлар идорасининг дипломатик муносабатлар хизмати раиси, бу мамлакат ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Симон Мак Дональд олий мартабали бир делегация бошчилигида Туркманистонга келди.
Мазкур хабарга асосан, икки давлат масъуллари иштирокида бўлиб ўтган музокараларда Лондон ва Ашхобод ўртасида сиёсий, иқтисодий, савдо-тижорат, таълим-тарбия соҳаларидаги ҳамкорликларининг ҳозирги вазияти ва истиқболли йўналишлари ҳамда минтақавий ва халқаро миқёсидаги ҳамкорликлари муҳокама қилинган.
Газ ва нефт соҳаларида икки давлат ҳамкорликларини кенгайтириш, маданий соҳалардаги алоқаларни юксалтириш масалалари ҳам ушбу йиғилишда муҳокама этилган бошқа мавзулардан эди.