Туркманистон Трансафғон газ қувурига газ узатишни ваъда қилмоқда
(last modified Sat, 27 May 2017 05:16:34 GMT )
май 27, 2017 10:16 Asia/Tashkent
  • Туркманистон Трансафғон
    Туркманистон Трансафғон

Табиий газ захиралар бўйича жаҳонда тўртинчи ўринни эгаллаб турган Туркманистон 2020 йилдан бошлаб барпо этиш ишлари 10 миллиард АҚШ долларига тушадиган Трансафғон газ қувури орқали газ узатишни ваъда қилмоқда.

Бу ҳақда консорциум вакили чоршанба куни маълум қилган, деб хабар беради Reuters. 

Кун.ўз сайтига кўра, Туркманистон 2015 йилнинг декабридан бошлаб Турманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПҲ) газ қувурининг ўзига тегишли қисмини барпо этиб келаётир.

«ТАПҲ газ қувури 2019 йил охирига келиб, Афғонистон ва Покистонга тегишли бўлаклар биказилгач тугагач, қурилишини якунлаш мўлжалланмоқда. 2020 йилнинг бошидан дастлабки газ узатилади», — халқаро газ конгрессида TAPI консорциуми бош ижрочи директори Муҳаммадмурод Омонов.

TAPI pipeline Company Ltd консорциумининг етакчиси — Марказий Осиёдаги энг йирик табиий газ ишлаб чиқарувчиси «Туркмангаз» давлат концерни ҳисобланади. Консорциум таркибига Afghan Gas Enterprise, Покистоннинг Inter State Gas Systems (Private) Ltd ва Ҳиндистоннинг Gail (India) Ltd фирмалари киради.

Танқидчиларнинг фикрича, Афғонистондаги сиёсий беқарорлик лойиҳага таҳдид солиши мумкин, гарчи Афғонистон транзит учун йилига 1 млрд. доллар фойда қилиб турса-да.

Афғонистон президенти вакили Ажмал Аҳмадийнинг конференцияда айтишича, унинг мамлакати хавфсизликни таъминлаш ва кўзланган йўналишни миналардан тозалаш борасидаги ишларни олиб бормоқда.