Россия Тожикистондаги 201-ҳарбий базасини учувчисиз бошқариладиган аппаратлар билан таъминлайди
Батальонга «Орлан» ва «Элерон» замонавий комплекслари келтирилади
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базасини учувчисиз бошқариладиган аппаратлар билан таъминлаш”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси йил охиригача учувчисиз бошқариладиган учоқлар батальонига айлантирилади. Бу ҳақда Россиянинг марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-полковник Владимир Зарудницкий ўз чиқишида маълум қилди.
Қўмондоннинг сўзларига кўра, батальонга «Орлан» ва «Элерон» замонавий комплекслари келтирилади. Владимир Зарудницкий учувчисиз бошқариладиган учоқларнинг умумий сонини тилга олмаган. «Бўлинма ягона информацион тизимда бир неча учувчисиз бошқариладиган аппарат кучларидан фойдаланиш, шунингдек, мотоўқчилар, артиллерия ва авиация ҳаракатининг самарадорлигини ошириш имкониятини яратади». Шунингдек, генерал Тожикистондаги 201-ҳарбий база «Ураган» бир пайтнинг ўзида ўт очиш ракета тизимлари дивизионига ҳам эга бўлганини айтиб ўтди. Бу ўт очиш тизими тоғли рельеф шароитларида 35 км узоқликкача бўлган нишонни бехато уриш имконини беради. Россия ОАВлари генерал-полковник Владимир Затрудницкийга асосланиб, 201-ҳарбий база жанговар имкониятлари «Ураган» тизими ҳисобига жиддий равишда ошганини ёзишмоқда, бироқ ҳарбий база шахсий таркибининг сони халқаро битимлар доирасидан четга чиқмайди. 201-ҳарбий база Россиянинг хориждаги энг йирик ҳарбий объекти ҳисобланади. Унинг бўлим ва бўлинмалари Душанбе ва Қўрғонтепа шаҳарларида жойлашган. 2014 йилда Москва ва Душанбе ўртасида тузилган икки томонлама битимга кўра, Россия ҳарбий базаси Тожикистонда 2042 йилгача фаолият кўрсатади. Шунинг учун эндиликда Россия ва Тожикистон ўртасида эришилган 30 йиллик шартномага асосан, Рус ҳарбийлари Тожикистонда ушбу ҳарбий базадан яна 30 йил фойдаланишади. Шунингдек ушбу битимга мувофиқ Россия ўзининг Тожикистондаги 201-базасини учувчисиз бошқариладиган аппаратлар билан таъминлайди. Бошқа ибора билан айтганда ўша пайтда Афғонистон ва Америка ўртасида стратегик келишув имзоланганидан кейин, Россиянинг минтақадаги мувозанат балансининг издан чиқишига бўлган муносабатида, хавотирланишига сабаб бўлди ва бунинг ортидан эса Тожикистон билан яна 30 йилга мўлжалланган ҳарбий шартномани имзолади.
Албатта минтақдаги вазият Москванинг Тожикистон чегараларини ҳимоя қилишида ва наркотик моддалар контрабандасини олдини олишда ва экстремистик ғояларнинг кириб келиши ва Толибон томонидан бўладиган хавфсирашларни барҳам беришда ўзини оқлашга асос бўлади. Шу орада НАТОнинг минтақада жойлашиб олиш учун уринишлари ҳам, ушбу келишувнинг имзоланишига ўз таъсирини ўтказди. Тожикистоннинг Россия ҳарбийларининг 201-ҳарбий базада 30 йиллик давр мобайнида фаолият олиб боришларига нисбатан қарашлари эса иқтисодий жиҳатларни қамраб олар эди. Негаки, икки тараф ўртасида имзоланган ушбу битим Тожик меҳнат мигрантларининг Россияда ишлашлари учун кафолат сифатида тақдим этилган эди. Шу билан бирга Москванинг Душанбега тақдим этадиган айрим молиявий ёрдамларини ҳам қамраб олади. Бундан ташқари, Тожик расмийлари нуқтаи назарига кўра, ушбу шартноманинг имзоланаши ортидан Тожикистон Россиянинг қўллаб-қувватлашини жаҳон мувозанатида халқаро ва минтақадаги қудрат сифатида фойдаланишдан баҳраманд бўлишни кўзда тутган. Шундан келиб чиқиб, ҳозирги шароитда Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базасида учувчисиз бошқариладиган самолётларни жойлаштирилиши нафақат Россия ва Тожикистоннинг иқтисодий ва ҳарбий ҳамда хавфсизлик соҳадаги мулоҳазаларидан ташқаридадир балки, Тожикистондаги рус ҳарбийларини ҳарбий техникалар ва қуроллар билан жиҳозлаш мақсади ҳам ушбу келишувнинг айрим бандларидан ҳисобланади. Бинобарин, Москвани Тожикистонда учувчисиз бошқариладиган аппаратларни жойлаштиришига ундаган ҳолатлар шундаки, минтақадаги ўзгаришлар, ҳаммадан муҳими эса Американинг Осиё жанубида ва шарқида юритаётган сиёсий можаролари шунингдек, Афғонистондаги нотинчликларнинг давом этиши ҳамда ИШИД террорчилик гуруҳининг Афғонистондаги ҳаракатларининг жиддий тус олиши ва Афғонистон бўҳронини ҳал этиш мавзусига доир сиёсий қарашларнинг янада ошкора таъкидланиши бўлмоқда. Ушбу кескин вазият Россиянинг ўз давлатидаги армия ҳарбий кучларининг базаларини мустаҳкамлашига ва минтақада хусусан Тожикистондаги ҳарбийларини янада кучайтиришига сабаб бўлди.
Сўнгги йилларда Тожикистоннинг турли ҳудудларида йирик ҳарбий машқлар ўтказилиб келинмоқда. Уларнинг энг йириги Тожикистон жанубидаги Қабодиён туманидаги «Ҳарбмайдон» полигонида тожик-рус ҳарбийлари томонидан ўтказилган қўшма машқ бўлди. Ўтган йилнинг март ойида ўтказилган ҳарбий ўқув-машқларининг асосий мақсади афғон-тожик чагарасидан бостириб киришга уринувчи қуролли жангарилар гуруҳига муносиб қаршилик кўрсатиш бўлган. Расмий маълумотларга кўра, қўшма машқларда 950 бирликдаги ҳарбий техника, 20 та зарбдор ва транспорт самолётлари, 12 та турли вертолётлар, шунингдек учувчисиз бошқариладиган аппаратлардан фойданилган. Унда Тожикистоннинг 15 минг офицери, захирадаги аскарлардан 30 минг киши, шунингдек, Россиянинг 2 мингга яқин ҳарбий хизматчиси иштирок этган.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.