Тожикистон фуқароларига Россиянинг 4 шаҳрига сафар қилмасликлари тавсия этилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i19098-Тожикистон_фуқароларига_Россиянинг_4_шаҳрига_сафар_қилмасликлари_тавсия_этилди
Тожикистоннинг Иш ва муҳожират масалалари бўйича вазирлиги бу мамлакат фуқароларидан Россиянинг 4 шаҳрига сафар қилишдан ўзларини тийишини сўради.
(last modified 2018-08-22T17:50:52+00:00 )
май 30, 2017 17:03 Asia/Tashkent
  • Тожикистон фуқаролари
    Тожикистон фуқаролари

Тожикистоннинг Иш ва муҳожират масалалари бўйича вазирлиги бу мамлакат фуқароларидан Россиянинг 4 шаҳрига сафар қилишдан ўзларини тийишини сўради.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра,  бугун Тожикистоннинг Иш вазирлигидаги халқаро  муносабатлар бўлими раиси Усмонали Латифий  июнь ойининг аввалидан  жорий йилнинг 12 чи июлига қадар Москва, Санкт -Петербург, Казан ва Сочи шаҳарларидаги муҳожир фуқароларимиз вақтинчалик яшаш рухсатномасини олишлари керак, акс ҳолда уларни бир қанча йил Россияга киришлари ман этилади деб таъкидлади.

Мазкур хабарга асосан,  Тожикистон авиакомпаниялари ҳам Россиянинг  ушбу шаҳарларига парвозларни камайтириш масаласини кўриб чиқишмоқда.