Ашхободдан Душанбега 24 йил ичидаги илк самолёт парвоз қилди
(last modified Tue, 13 Jun 2017 12:14:39 GMT )
июн 13, 2017 17:14 Asia/Tashkent
  • илк самолёт парвоз қилди
    илк самолёт парвоз қилди

Тожикистон ва Туркманистоннинг сўнгги келишувидан кейин Душанбе аэропортида 24 йилда биринчи Туркманистон самолёти қўнди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Душанбе шаҳрининг халқаро аэропортининг матбуот котиби Жамила Ҳусейнова  улардан аксари Туркманистоннинг вазирликлари вакиллари, мудирлари ва ишбилармонлари бўлган бу самолётнинг  100 нафардан ортиқ мусофирлари Душанбе шаҳрига сафар қилишгани  ҳақида хабар берди.

Хабарларга кўра, туркман делегацияси тожик томони билан Ашхобод-Душанбе-Ашхобод тўғридан-тўғри авиарейсини очиш имкониятини муҳокама қилади.

Ўтган ҳафта Тожикистондаги Туркманистон элчиси  оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўтказган пресс- конференцияда Ашхобод ва Душанбе ўртасида тўғридан- тўғри авиарейсларни йўлга қўйилиши икки мамлакат ҳамкорликларини чуқурлаштиришда янги саҳифасини очиб бериши ҳамда иккитомонлама иқтисодий, илмий, савдо -тижорат ва маданий ҳамкорликларини янда мустаҳкамланишини таъкидлаганди.

Ёрлиқ