Қирғизистонда президентлик сайловлари қачон ўтказилиши аниқланди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i19764
Қирғизистон парламенти бу мамлакат президентлик сайловларини жорий йилнинг 15 октябрида ўтказилиши ҳақида хабар берди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июн 15, 2017 17:36 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда президентлик сайловлар
    Қирғизистонда президентлик сайловлар

Қирғизистон парламенти бу мамлакат президентлик сайловларини жорий йилнинг 15 октябрида ўтказилиши ҳақида хабар берди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Қирғизистон парламенти  бу мамлакат президентлик сайловларини жорий йилнинг 15 октябрида ўтказилиши ва уни натижаларини 4 -чи ноябрь куни эълон этилишини маълум қилди.

Мазкур хабарга асосан, бугундан бошлаб Қирғизистоннинг турли сиёсий партиялари ва гуруҳлари ўз номзодларини аниқлаб рўйхатга олишлари мумкин.

10 сентябрь  президентлик сайловлар номзодлари  ўртасида сайлов рақобатлари бошланади ва рақобатлар 14 октябрга қадар давом этади.

Қирғизистон конституциясига биноан, сайловлар санаси  мамлакат парламенти томонидан аниқланади.