Покистон бош вазири Ўрта Осиёнинг электр энергияси экспорти ҳақида нутқ қилди
(last modified Thu, 06 Jul 2017 13:08:34 GMT )
июл 06, 2017 18:08 Asia/Tashkent
  • Покистон бош вазири Ўрта Осиёнинг электр энергияси экспорти ҳақида нутқ қилди
    Покистон бош вазири Ўрта Осиёнинг электр энергияси экспорти ҳақида нутқ қилди

Ўрта Осиё электр энергиясини Покистонга етказиш лойиҳасининг ижросида тўсиқлар бор бўлишига қарамай, Покистон ушбу лойиҳанинг ўз вақтида бажарилиши учун ўзини масъул деб билади

Покистон бош вазирининг айтишича, Ўрта Осиё электр энергиясини Покистонга етказиш лойиҳасининг ижросида тўсиқлар бор бўлишига қарамай, Покистон ушбу лойиҳанинг ўз вақтида бажарилиши учун ўзини масъул деб билади. 

Ирна ахборот агентлигининг Покистон давлатига қарашли оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар қилишича, Муҳаммад Навоз Шариф пайшанба куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Покистон, Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистон ўртасида бўлиб ўтаётган йиғилишда шундай айтдики, Покистон иқтисодий ва ижтимоий тармоқларни ривожлантириш учун ҳамда Покистон саноатининг ўсишига янада кучли туртки бериш учун Ўрта Осиёнинг электр энергиясига эҳтиёж сезади. 

Шунингдек, Покистон бош вазири жаҳонда энергетика саноатида фаол бўлган ширкатларнинг КАСА 1000 лойиҳасида иштирок этишларига умид билдириб шундай қўшимча қилиб ўтдики,  Қирғизистондан Тожикистонга ва ушбу мамлакатдан Афғонистонга электр линиясини тортишга боғлиқ тендерлар бўлиб ўтди ва айни пайтда ушбу йўналишда тегишли чора-тадбирлар кўриб чиқилмоқда.