Тожикистонда Америка ва яна тўрт мамлакатнинг кўп миллатли ҳарбий машғулотлари бошланади
(last modified Sun, 09 Jul 2017 13:11:55 GMT )
июл 09, 2017 18:11 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда Америка ва яна тўрт мамлакатнинг кўп миллатли ҳарбий машғулотлари бошланади
    Тожикистонда Америка ва яна тўрт мамлакатнинг кўп миллатли ҳарбий машғулотлари бошланади

АҚШ ва Покистон, Қирғизистон, Тожикистон, Мўғилистон давлатларининг 13 кунлик ҳарбий машғулотлари Қозоғистон кузатувида эртага душанба куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бошланади

Эртага Тожикистонда Америка ва яна тўрт мамлакатнинг "2017 минтақавий ҳамкорлик" номи остидаги кўп миллатли ҳарбий машғулотлари бошланади. 

Қирғизистоннинг Аки Пресс ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, АҚШ ва Покистон, Қирғизистон, Тожикистон, Мўғилистон давлатларининг 13 кунлик ҳарбий машғулотлари Қозоғистон кузатувида эртага душанба куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бошланади. 

Американинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси берган хабарга кўра, ушбу машғулотларда Покистон, Қирғизистон, Тожикистон, Мўғилистон ва Қозоғистон мамлакатларидан 200 нафардан кўпроқ ҳарбийлар иштирок этади. 

Ушбу бешала давлатнинг қўшма ҳарбий машғулотлари 2001 йилдан буён ҳар йили мазкур мамлакатларнинг бирида ўтказилиб келинади. 

АҚШнинг Тожикистондаги ҳарбий машғулотлари Москвага унчалик ҳам хуш келмайди. Негаки, Вашингтоннинг Марказий Осиёда ҳарбий жиҳатдан иштирок этиши ва ўз таъсирини кенгайтириши Москва учун хушхабар эмас. Шунинг учун Москва ҳар доим, Американинг минтақадаги мамлакатларда ўз нуфузини кенгайтириши ва ҳарбийларини жойлаштиришга қаршилик кўрсатиб келади. 

 

Ёрлиқ