Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Тожикистон билан чегара масаласида музокара ўтказиш мақсадида Дешанбе шаҳрига сафар қилди
(last modified Wed, 10 Aug 2016 11:15:05 GMT )
август 10, 2016 16:15 Asia/Tashkent
  • Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Тожикистон билан чегара масаласида музокара ўтказиш мақсадида Дешанбе шаҳрига сафар қилди

Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси чоршанба куни Тожикистон билан чегара масаласида музокара ўтказиш мақсадида Дешанбе шаҳрига сафар қилди

Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Муҳаммад Атмар бугун чоршанба куни Тожикистон билан чегара масаласида музокара ўтказиш мақсадида Дешанбе шаҳрига сафар қилди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши идорасининг маълум қилишича, ушбу бир кунлик сафар Тожикистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби Абдураҳмон Қаҳҳоровнинг таклифи билан амалга ошди. Ушбу хабарга биноан, Муҳаммад Атмар ушбу учрашув давомида Тожикистоннинг юқори мартабали расмийлари билан хавфсизлик, терроризм ва уюшган жиноятчилик билан курашиш ҳамда икки томонлама ҳамкорликлар ҳақида ҳам суҳбат ўтказади. Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси ушбу сафаридан олдин ушбу ҳафтанинг бошида Теҳронга икки кунлик сафар қилган эди. У ушбу сафарида Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний ва Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ҳамда Ички ишлар вазири Абдурризо Раҳмоний Фазлий билан учрашиб фикр алмашиб олишди. Афғонистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси ўзининг Тожикистон ҳамкасби ва бошқа расмийлар билан учрашишдан ташқари, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан ҳам учрашув ўтказилиши кўзда тутган.