Жинлар қишлоққа ҳужум қилишди
(last modified Fri, 18 Aug 2017 07:24:42 GMT )
август 18, 2017 12:24 Asia/Tashkent
  • Жинлар
    Жинлар

"Биз 40 нафар чорбоғликлар 18 кечадан бери қӯлимизда чироқ қишлоғимизга қоровуллик қиляпмиз. Бу одамнинг иши эмас, одам бӯлганида тутиб олишимиз мумкин эди".

Тожикистоннинг Восе туманидаги Чорбоғ қишлоғида яшовчи аҳоли "Пайк" ҳафтаномасига мурожаат қилиб,  ярим тунда ҳовли ва уйларининг томига кимдир тош отиши ҳақида шикоят қилишди. Бу ғаройиб ҳодисани ӯрганиш учун Чорбоққа борган журналист ҳайратда қотди: 

Қишлоқ аҳолисининг айтишларича, кечаси одамларнинг ҳовли, том, дераза ва эшикларига иссиқ тошлар келиб уриларкан. Бу тошлар ҳеч кимга жисмоний зарар етказмаган, аммо томдаги шиферлар синиб, дераза ойналари чил-чил бӯлган.

Маҳалла раиси, ноҳия ички ишлар бӯлими ходимлари ва қишлоқ аҳолиси қанчалик уринишмасин тошотарни қӯлга туширишолмади.

"Биз 40 нафар чорбоғликлар 18 кечадан бери қӯлимизда чироқ  қишлоғимизга қоровуллик қиляпмиз. Бу одамнинг иши эмас, одам бӯлганида тутиб олишимиз мумкин эди"-- дейди маҳалла раиси.

Чорбоғликларнинг айтишича бу--жинларнинг иши. "Афсуски, биз жинларни учратолмадик, акс ҳолда бу ғаройиб махлуқлардан интервю олган бӯлардик",-- хабарига якун ясайди "Пайк" ҳафтаномасининг ходими Муҳаммад Саидзод.