Россияга қарши АҚШ санкциялари Қозоғистон иқтисодиётига таъсир ўтказмайди
(last modified Thu, 24 Aug 2017 12:59:12 GMT )
август 24, 2017 17:59 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон иқтисодиёти
    Қозоғистон иқтисодиёти

Қозоғистон Миллий банки раиси Россияга нисбатан АҚШ томонидан қўлланилган босим ва санкциялар Остона иқтисодиётига таъсирсиздир деб айтди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра,  Қозоғистон Миллий банки раиси Дониёл Акешов  АҚШнинг Россияга қарши санкцияларини Остона давлатининг иқтисод системасига таъсир ўтказмайдиганига тўхталиб,  халқаро бозорларда хом ашё нархи ўзгармай қолганида ушбу санкциялар Қозоғистон иқтисодиётига таъсир ўтказа олмайди деб таъкидлади.

Бир ой олдин АҚШ конгресси Россияга нисбатан мукаммал сакнкциялар жорий қилиш лойиҳасини ратификация қилганди.

Россия федерацияси ҳам АҚШнинг ушбу қарорига кўрсатган аксиламалида  Москвада АҚШлик дипломатлар сонини қисқатириш фармонини берди.

АҚШ конгресси қабул қилган Россияга қарши АҚШ санкциялар асосида  Европа компаниялари Россиядан Европага газ етказиб бериш қувурлар лойиҳасини қуришда қатнашишгани ва ё сармоя киритганида  жазоланади.

Ёрлиқ