Қозоғистон банкларидаги ҳисоб рақамларга хатарли вирус ҳужуми уюштирилияпти
-
Қозоғистон банкларидаги ҳисоб рақамларга хатарли вирус ҳужуми уюштирилияпти
Олгаз Сатиевнинг қўшимча қилишича, ушбу бузувчи вирус тезлик билан интернет тармоқларида кенг тарқалмоқда
Оммавий ахборот воситалари Қозоғистон банкларидаги ҳисоб рақамларга хатарли вирус ҳужуми уюштирилаётгани ҳақида хабар беришди.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қозоғистон кибер жиноят ва таҳлил бошқармаси бошлиғининг маълум қилишича, Фейзбук ижтимоий тармоқлари орқали тарқалаётган янги вирус Қозоғистон фуқароларининг банкдаги ҳисоб рақамларига кибер ҳужум қилиб катта молиявий зарар етказмоқда.
Олгаз Сатиевнинг қўшимча қилишича, ушбу бузувчи вирус тезлик билан интернет тармоқларида кенг тарқалмоқда. Қозоғистон кибер жиноят ва таҳлил бошқармаси бошлиғига кўра, ушбу вирусдан қутилишнинг бирдан бир йўли бу компютер системасини зудлик билан янгилаш керак. Негаки, ушбу вирус компютер системасини издан чиқаради ва банкдаги ҳисоб рақамларни нол ҳолатга олиб келади.