Қозоғистон давлати Қирғизистонга 100 миллион доллар миқдоридаги маблағ ажратди
(last modified Sun, 27 Aug 2017 07:02:32 GMT )
август 27, 2017 12:02 Asia/Tashkent

Ушбу маблағ Евроосиё интеграцияси шароитида иқтисодий ҳамкорлик ривожи учун ажратилган молиявий ёрдам Қирғизистоннинг божхона, ветеринария, фитосанитария ва карантин хизматларининг модернизациясига йўналтирилади

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз “Қозоғистон давлатининг Қирғизистонга 100 миллион доллар миқдоридаги маблағ ажратгани”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасидаги келишув доирасида Қозоғистон давлати Қирғизистон республикасига қайтармаслик шарти билан 100 миллион доллар ажратди. Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи келишувига қўшилишига доир йўл хариталари лойиҳаларини амалга ошириш учун техник ёрдам йўналтирилган. Ушбу маблағ Евроосиё интеграцияси шароитида иқтисодий ҳамкорлик ривожи учун ажратилган молиявий ёрдам Қирғизистоннинг божхона, ветеринария, фитосанитария ва карантин хизматларининг модернизациясига йўналтирилади.  "Кўрсатилаётган ёрдам Қирғизистон Республикасига мамлакат иқтисодиётини нисбатан қисқа муддатларда Евроосиё иқтисодий иттифоқи талабларига мослаштириш имконини беради", - дейилади хабарда. Бундан бир қанча вақт олдин, Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси “Қозоғистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумати ўртасида Евроосиё иқтисодий интеграцияси шароитларида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ҳақидаги Битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тасдиқлаган эди.

     “Битимга кўра, Қозоғистон Қирғизистон Республикасига Евроосиё иқтисодий иттифоқига интеграция жараёнида кўмак бериш мақсадида 100 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам кўрсатади”.  " Иссиқкўл-2017"  4-чи иқтисодий конфернецияси жараёнида Қирғизистон молия вазири ўринбосари Алмаз Сезбаков ва Қозоғистон молия вазири ўринбосари Канат Бадилов Остона давлатининг Бишкекка қайтарилмаслик шарти билан 100 миллион доллар миқдоридаги қарз беришига доир келишувни имзолашган эди. Қирғизистон молия вазири ўринбосари бу ҳақда шундай айтдики, Қозоғистон Қирғизистон иқтисодини жаҳон иқтисодининг янги шароити билан мослашиб кетиши учун Бишкекнинг лойиҳаларини молиявий жиҳатдан таъминлашга ёрдам қилияпти. Воқеълик шуни кўрсатиб турибдики, собиқ Совет иттифоқининг Марказий Осиё ва Кавказ республикалари янги мустақилликни қўлга киритган пайтлариданоқ, Қирғизистон ва Тожикистон республикалари иқтисодий заифлиги туфайли собиқ Совет иттифоқининг энг қашшоқ республикалари қаторидан жой олишди. Бишкек ва Душанбе давлатлари раҳбалари иқтисодий ночор вазиятни яхшилаш ҳамда мамлакатдаги турғун ва қотиб қолган иқтисодий шароитни ривожлантириш мақсадида четдан кўмак олиш учун ҳаракат қилишди. Лекин иккала давлат етакчилари ҳам мамлакат иқтисодини ўсиши ва тараққий этиши учун четдан қарз олиш учун тайинли дастурларга эга эмас эди.   

     Бошқа ибора билан айтганда, ушбу иккала мамлакат минтақадаги бошқа республикаларга қараганда, ўзларининг иқтисодий инфратузилмаларига қаратилган лойиҳаларини ижро этиш учун, халқаро молиявий ташкилотлардан қарз олиш мақсадида иқтисодий ривожланиш йўлида уриниб кўришди. Шу орада минтақа ва минтақадан ташқаридаги юртлардан вақти-вақти билан молиявий кўмакларни ҳам олиб туришди. Лекин шуларга қарамай, Тожикистон ва Қирғизистон республикаларининг қолоқ иқтисодий шаротини яхшилаш учун сезиларли ишларни амалга ошира олишмади. Шу боис, Душанбе ва Бишкек катта миқдордаги қарздорлик туфайли йирик қарзга ботиб қолишди. Эндиликда эса, Қозоғистоннинг Бишкек давлатига 100 миллион доллар миқдоридаги Евроосиё интеграцияси шароитида иқтисодий ҳамкорлик ривожи учун ажратилган молиявий ёрдам ҳам унчалик катта таъсирга эга эмас. Негаки, ушбу маблағ билан йўналтирилган мақсаддаги ишларни амалга оширишга етарли эмас. Лекин шуни ҳам эътибордан четда қолдирмалик лозимки, Қозоғистоннинг Қирғизистонга кўрсатган молиявий ёрдами, Қозоғистонни минтақа иқтисодий мувозанатидаги мавқеъини оширишига туртки беради.

     Шулардан келиб чиқиб, Остона давлати минтақа ва халқаро иқтисодий ва сиёсий муносабатда фаол рол ўйнашини ўзининг ташқи сиёсатидаги кун тартибида устувор йўналиш қилиб белгилаган. Бошқа томондан эса, Қозоғистон Қирғизистоннинг иқтисодий заифлиги туфайли ва ушбу вазиятнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги алоқаларга салбий таъсир ўтказишига оид можаролар, Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий божхона уюшмасига аъзо бўлишига қаршилик кўрсатувчиларнинг кескин ҳаракатларидан эди. Аммо, Россия томонидан Бишкек давлатининг ушбу иттифоққа аъзо бўлишига қаратилган таъкиди ҳамда ушбу Евроосиё иқтисодий иттифоққа аъзо бўлган мамлакатларнинг мазкур иттифоққа қўшилмоқчи бўлган давлатларнинг иқтисодига кўмак кўрсатиш ҳақидаги мажбуриятлари, Остонани ўзининг қаттиқ позициясидан четлаб ўтишига тўғри келди. Бошқа томондан эса, Ўзбекистонда раҳбариятнинг ўзгариши билан ва Тошкент давлатининг янгича йўналишдаги ташқи сиёсати, Ўзбекистоннинг Тожикистон ва Қирғизистон сингари минтақа мамлакатлари билан ҳамкорлик қилишга доир муносабатларининг ижобий тус олиши ва ушбу мавзу Қозоғистон ҳамда Ўзбекистоннинг анъанавий рақобатларини эътиборга оладиган бўлсак, Марказий Осиё республикаларининг стратегик рол ўйнаши учун аҳамияти икки ҳисса ортганидан дарак беради.    

        Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

      Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ