Назарбоев: Ислом дунёсига ўз "катта йигирматалиги" керак
(last modified Mon, 11 Sep 2017 05:04:15 GMT )
сентябр 11, 2017 10:04 Asia/Tashkent
  • Назарбоев
    Назарбоев

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ислом дунёсида "катта йигирматалик" муқобилини ташкил этишни таклиф қилди, деб хабар берди Спутник Қозоғистон.

Мен, G-20га ўхшаш форум — ислом дунёсида фан ва иқтисодиётни ривожлантириш бўйича норасмий гуруҳни — ташкил этиш керак, деган фикрдаман. Ислом ҳамкорлик ташкилотининг 15та етакчи давлатидан ИҲТ-15 ташкилотини вужудга келтирса бўлади", — деб айтган Назарбоев якшанба куни ИҲТ саммитида.

Қозоғистон президенти, ислом дунёси учун фан ва технологиялар тараққиёти жуда муҳимлигини, ушбу йўналиш "ғарб давлатлари билан сермаҳсул ҳамкорлик"ни ривожлантириш учун асос бўла олишини таъкидлаб ўтган.

Назарбоев фикрича, ислом дунёсини ғарб билан яқинлаштириб турадиган форумларни тез-тез ўтказиб туриш керак.

Ўз навбатида Туркия президенти Ражаб Эрдўғон ИҲТ давлатлари ўртасида фан ва технологиялар тараққиёти соҳасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш керак деган фикрни маъқуллаган.