Нурсултон Назарбоев: Қозоғистон Сурияга тинчликпарвар ёрдам жўнатиши мумкин
(last modified Thu, 14 Sep 2017 15:22:27 GMT )
сентябр 14, 2017 20:22 Asia/Tashkent
  • тинчликпарвар ёрдам
    тинчликпарвар ёрдам

БМТ рухсат берса, Қозоғистон Сурияга тинчликпарвар ёрдам жўнатиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев маълум қилган.

Кун.ўз сайтига кўра, бундан аввалроқ Қозоғистон ТИВ мамлакат Сурияга ҳарбийларини юбориш бўйича музокаралар олиб бормаётгани, мамлакатнинг бу борадаги позицияси ўзгармаслиги ҳақида маълум қилганди.

«Агар БМТ ҳарбийларни жўнатиш қарорига рухсат берса, биз ташкилот аъзоси сифатида у ерга ўз ҳарбийларимизни йўллашимиз мумкин», — дея Нурсултон Назарбоевнинг сўзларини келтирган Россиядаги нашрлар.

Қозоғистон Конституциясига кўра, қайноқ жабҳаларга қозоқ аскарларини жўнатиш фақатгина парламент розилиги билан рўй беради. 

Ёрлиқ