ЕХҲТнинг Душанбе шаҳрида чегара бўйича халқаро офиси очилди
(last modified Sat, 16 Sep 2017 13:45:40 GMT )
сентябр 16, 2017 18:45 Asia/Tashkent
  • ЕХҲТнинг Душанбе шаҳрида чегара бўйича халқаро офиси очилди
    ЕХҲТнинг Душанбе шаҳрида чегара бўйича халқаро офиси очилди

Ушбу янги ташкил этилган офис 16 та сектордан иборат бўлиб, Тожикистон сарҳадларини бошқариш бўйича миллий стратегия доирасида фаолият олиб боради. 

Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасини бошқариб туриш учун ушбу ташкилотнинг чегара ва хавфсизликни бошқариб туриш бўйича халқаро офисининг очилгани ҳақида хабар берди.

Форс ахборот агентлигининг бугун шанба куни тарқатган хабарига кўра, Ушбу Халқаро Офиснинг очилиш маросимида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Душанбе шаҳридаги идораси ва Тожикистоннинг давлат идоралари иштирок этишди. Ушбу янги ташкил этилган офис 16 та сектордан иборат бўлиб, Тожикистон сарҳадларини бошқариш бўйича миллий стратегия доирасида фаолият олиб боради. 

Тожикистон миллий хавфсизлик комитетининг биринчи ўринбосари Мансур Умаров ушбу Халқаро офиснинг очилиш маросимидан сўнг шундай айтдики, Тожикистон ҳар доим трансчегаравий таҳдидларга жумладан Афғонистон билан чегарадош бўлган минтақаларда терроризм ва хавфсизликка оид муаммоларга учраб туради. 

 

Ёрлиқ