Қозоғистон жаҳонда ядровий қуролнинг йўқ бўлишини таъкидлади
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i23827-Қозоғистон_жаҳонда_ядровий_қуролнинг_йўқ_бўлишини_таъкидлади
Остона давлати ядровий қуролларнинг кенгайишига қарши курашда биринчилардан ўрин олган мамлакат сифатида, ушбу қирғин келтирувчи аслаҳаларнинг нобуд бўлишини истайди 
(last modified 2018-08-22T17:52:14+00:00 )
сентябр 25, 2017 18:11 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон жаҳонда ядровий қуролнинг йўқ бўлишини таъкидлади
    Қозоғистон жаҳонда ядровий қуролнинг йўқ бўлишини таъкидлади

Остона давлати ядровий қуролларнинг кенгайишига қарши курашда биринчилардан ўрин олган мамлакат сифатида, ушбу қирғин келтирувчи аслаҳаларнинг нобуд бўлишини истайди 

Қозоғистон ташқи ишлар вазири минтақа ва жаҳонда ядровий қуролларнинг йўқ қилиниши кераклигини таъкидлади. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ғайрат Абдураҳмонов Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессияси доирасида шундай айтдики, Остона давлати ядровий қуролларнинг кенгайишига қарши курашда биринчилардан ўрин олган мамлакат сифатида, ушбу қирғин келтирувчи аслаҳаларнинг нобуд бўлишини истайди. 

Қозоғистон ташқи ишлар вазирига кўра, Қозоғистон терроризмга қарши курашда халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ва Остона давлати ўрта Осиёда терроризм билан кураш учун 300 минг доллар маблағ ажратади.