Қозоғистон ТИВ Атамбаевнинг баёнотига кескин норозилик билдирди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i24437-Қозоғистон_ТИВ_Атамбаевнинг_баёнотига_кескин_норозилик_билдирди
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаевнинг Қозоғистоннинг Қирғизистон ички ишларига аралашуви тўғрисидаги гаплари муносабати билан қатъий норозилик билдирмоқда, деб хабар қилди Спутник Қозоғистон.
(last modified 2018-08-22T13:22:25+00:00 )
октябр 08, 2017 16:18 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ТИВ
    Қозоғистон ТИВ

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаевнинг Қозоғистоннинг Қирғизистон ички ишларига аралашуви тўғрисидаги гаплари муносабати билан қатъий норозилик билдирмоқда, деб хабар қилди Спутник Қозоғистон.

"Ишончимиз комилки, Қирғизистон президентининг сайловолди жараёнлар мақсадида масъулиятсизлик, фитнага йўғрилган ва ёлғон таъкидлари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстона ва ўзаро ёрдам ришталарига зиён етказа олмайди", — дейилади Қозоғистон ТИВ баёнотида.

Баёнотда шунингдек, Қозоғистон томон Қирғизистон халлқи билан анъанавий қардошлик муносабатларини ривожлантириш йўналишига содиқ қолиши қайд этилган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги икки дўст давлатлар ўртасида бу сингари гап-сўзлар бўлиши мумкин эмас деб баёнот берди.