Тожикистон Хӯжанддаги Эрон савдо марказини Ӯзбекистон ихтиёрига топширди
октябр 09, 2017 10:51 Asia/Tashkent
Тожикистон Хӯжанддаги Эрон савдо марказини Ӯзбекистон ихтиёрига топширди
"Тансим" ахборот агентлигининг Душанбе шаҳридан тарқатган хабарига кӯра Тожикистон шимолида Ӯзбекистоннинг илк савдо маркази очилди. Бу савдо марказининг биноси фаолияти ҳукумат томонидан жорий йилнинг ёз фаслида тӯхтатилган Эрон Ислом Жумҳуриятининг Маданий ва тижорат маркази ихтиёрида эди.
Савдо марказининг очилиш маросимида Ӯзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси Шоқосим Шоисломов ОАВ намояндаларига "Тошкент икки мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ҳамкорликларини янада ривожлантириш тарафдоридир", деб айтди.