Ашхабод шаҳрида Каспий денгиз бўйидаги мамлакатларнинг ҳамкорлик йиғилиши бўлиб ўтди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i24881-Ашхабод_шаҳрида_Каспий_денгиз_бўйидаги_мамлакатларнинг_ҳамкорлик_йиғилиши_бўлиб_ўтди
Ушбу учрашув Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги ва Туркманистон  президент девони қошидаги Каспий денгиз бўйича давлат муассасаси томонидан "Каспий денгизда халқаро ҳамкорлик, барқарорлик ва тинчлик" номи остида ташкил этилди. 
(last modified 2018-08-22T17:52:33+00:00 )
октябр 20, 2017 17:49 Asia/Tashkent
  • Ашхабод шаҳрида Каспий денгиз бўйидаги мамлакатларнинг ҳамкорлик йиғилиши бўлиб ўтди
    Ашхабод шаҳрида Каспий денгиз бўйидаги мамлакатларнинг ҳамкорлик йиғилиши бўлиб ўтди

Ушбу учрашув Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги ва Туркманистон  президент девони қошидаги Каспий денгиз бўйича давлат муассасаси томонидан "Каспий денгизда халқаро ҳамкорлик, барқарорлик ва тинчлик" номи остида ташкил этилди. 

Кеча Пайшанба куни Ашхабод шаҳрида Эрон ислом жумҳурияти, Туркманистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Россия намояндалари иштирокида Каспий денгиз бўйидаги мамлакатларнинг ҳамкорлик йиғилиши бўлиб ўтди. 

Ирна агентлигининг Туркманистон оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар қилишича, ушбу учрашув Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги ва Туркманистон  президент девони қошидаги Каспий денгиз бўйича давлат муассасаси томонидан "Каспий денгизда халқаро ҳамкорлик, барқарорлик ва тинчлик" номи остида ташкил этилди. 

Ушбу йиғилишда Каспий денгиз бўйидаги мамлакатларнинг иқтисодий ва савдо-сотиқ ҳамда транспортировка соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳақидаги ҳужжатлар ўрганиб чиқилди. Шунингдек, ушбу йиғилишда мазкур давлатлар ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдиришган.