Тожикистонда хорижда таълим олган имомлар ишдан бӯшатилади
(last modified Fri, 03 Nov 2017 15:50:50 GMT )
ноябр 03, 2017 20:50 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда хорижда таълим олган имомлар ишдан бӯшатилади
    Тожикистонда хорижда таълим олган имомлар ишдан бӯшатилади

 Тожикистоннинг дин ишлари, миллий удумлар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш қўмитаси хорижда диний таълим олган имом-хатибларни ўз лавозимларидан озод қилиш ташаббусини билдирди. Бу ҳақда қўмита матбуот котиби Афшин Муқим маълум қилди.

Масжидларнинг хорижда диний таълим олган имом-хатиблари Тожикистонда таълим олган дин вакиллари билан алмаштириладилар”, деб айтган Муқим журналистларга.

Тожикистон Ислом маркази уламолари кенгаши раҳбари Саидмукаррам Абдуқодирзода бу ташаббусни тўғри деб атади. “Масъул орган ҳисобланган дин ишлари бўйича қўмита бундай қарор қабул қилган экан, унда у шунчаки қабул қилинмаган”, деб айтган Абдуқодирзода.

Унинг фикрича, гап нафақат ўз вақтида хорижда таълим олган имомлар ҳақида, балки улар иcломнинг қайси оқимлари ва йўналишлари бўйича таълим олганлари ҳақида ҳам кетиши керак.

Тожикистонда расман 4 мингга яқин масжид рўйхатдан ўтказилган, улардан 370 таси жомеъ масжидлари ҳисобланади. Имом-хатиблар ҳар йили аттестациядан ўтказиб туриладилар. Қўмита имомлар олиб борадиган маъвизалар мавзуларини тартибга солиш мақсадида маъвизалар матнлари келтирилган махсус китобчалар чоп этган.

 

Ёрлиқ