Ўзбекистон Қирғизистондан картошка ва сир сотиб олади
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i25264-Ўзбекистон_Қирғизистондан_картошка_ва_сир_сотиб_олади
Қирғизистон ҳукумати қозоқ-қирғиз чегарасидаги муаммолар туфайли, ўз маҳсулотлари учун янги бозорлар изламоқда
(last modified 2018-08-22T17:52:46+00:00 )
ноябр 05, 2017 12:28 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Қирғизистондан картошка ва сир сотиб олади
    Ўзбекистон Қирғизистондан картошка ва сир сотиб олади

Қирғизистон ҳукумати қозоқ-қирғиз чегарасидаги муаммолар туфайли, ўз маҳсулотлари учун янги бозорлар изламоқда

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Қирғизистондан картошка ва сирлар, шунингдек қурилишда ишлатиладиган тош ва кўмир сотиб олишга тайёр, деди Қирғизистон иқтисодиёт вазири Артем Новиков, Nuz.uz хабарига кўра асосан.

Қирзиғистон вазирининг сўзларига кўра, Алмазбек Атамбаев қозоқ-қирғиз чегарасидаги муаммолар туфайли, ҳукуматга маҳсулотларни сотиш учун альтернатив бозорлар топишни буюрган.

"Биз Тошкентда бир неча ҳужжатлар имзоладик. Яқин орада бизнинг тадбиркорларимиз ўз маҳсулотларини таклиф этишлари ва ҳамкор топишлари учун, ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан бизнес-музокаралар ўтказамиз. Хитой томони билан ҳам шундай музокаралар олиб борилмоқда", — деди Новиков.  

Вазир айтишига қараганда, Қирғизистон картошка, сут маҳсулотлари, сирлар, қурилиш тоши ва кўмир таклиф қилишга тайёр.