Ўзбекистон ва Тожикистон Ички ишлар вазирларининг расмийлари Душанбе шаҳрида учрашди
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти этиб сайланганидан сўнг Тошкент ва Душанбе муносабатлари анча яхшиланди ва икки томонлама алоқалар ҳамда турли соҳалардаги ҳамкорликлар кўлами янада кенгайди.
Тожикистон ва Ўзбекистон республикалари Ички ишлар вазирларининг ўринбосарлари Душанбе шаҳрида учрашди ва иккала мамлакатнинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликларини янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилишди.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Абдураҳмон Алимшозода ва Назар Муҳаммедовнинг учрашувларида минтақа хавфсизлигига боғлиқ масалалар айниқса терроризм ва накортик моддаларга қарши курашиш масаласи кенг баҳс мунозара қилинди.
Ўзбекистон ва Тожикистон республикалари Ички ишлар вазирлиги расмийларининг ушбу учрашуви сўнги ойларда иккинчи маротаба ўтказилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти этиб сайланганидан сўнг Тошкент ва Душанбе муносабатлари анча яхшиланди ва икки томонлама алоқалар ҳамда турли соҳалардаги ҳамкорликлар кўлами янада кенгайди.