ноябр 27, 2017 19:44 Asia/Tashkent
  • Сооронбай Жээнбеков:
    Сооронбай Жээнбеков:

Қирғизистон президенти дунёда йилдан йилга вазият оғирлашиб бораётганини қайд этган. У буни иқтисодиётдаги турғунлик, халқаро терроризм ва диний экстремизмнинг фаоллашуви билан изоҳлаган. Унинг сўзларига кўра, глобаллашувнинг кучайиши ва интеграция жараёнлари тезлашуви давлатлараро муносабатларда ҳам ўз таъсирини кўрсатади.

Кун.ўз сайтига кўра, «Бу борада Қирғизистон кўп томонлама ҳамкорлик юритиш тарафдори. Биз МДҲ, ШҲТ, КХҲТ, ЕИИ каби ташкилотлар доирасида ҳамда икки томонлама муносабатларда ҳамкорликни кенгайтириб борамиз», — деган Сооронбай Жээнбеков.

«Агар аниқ айтадиган бўлсам, биз Россия билан - Қирғизистоннинг асосий стратегик иттифоқчиси билан алоқаларни чуқурлаштирмоқчимиз. Шунингдек, Хитой ҳам муҳим стратегик ва савдо-иқтисодий ҳамкор бўлиб қолади.

Ёрлиқ