Афғон- тожик чегарасидаги отишмада тожикистонлик полковник ҳалок бўлди
(last modified Sun, 03 Dec 2017 14:44:27 GMT )
декабр 03, 2017 19:44 Asia/Tashkent
  • Афғон- тожик чегараси
    Афғон- тожик чегараси

Афғонистон ва Тожикистон чегарасида наркотик модда олиб ўтаётган гуруҳ билан отишма чоғида чегара отряди командири ҳалок бўлди, тўрт киши яраланди. Бу ҳақда Тожикистон давлат хавфсизлик қўмитаси баёнот берди, деб хабар қилади «РБК».

Воқеа 2 декабрь куни 2-сонли «Баҳорак» чегара заставасида рўй берди. Афғонистонлик қуролли контрабандистлар гуруҳи Тожикистон ҳудудига ўтишга уринди. Чегарачилар улардан тўхташни талаб қилганда жиноятчилар ўт очди.

Отишмада чегара отряди командири полковник Аҳматов Хайриддин ҳалок бўлди.

Бундан ташқари, уч нафар контрабандачи ўлдирилди. Қолганлари қочиб кетишга муваффақ бўлди.

Воқеа жойида тўртта Калашников автомати ва 33 килограммдан ортиқ наркотик моддалар топилди.

Қочиб кетган контрабандачилар қидирилмоқда.