Остона ва Бишкек икки мамлакат чегараларидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишни таъкидлашди
(last modified Thu, 07 Dec 2017 13:54:47 GMT )
декабр 07, 2017 18:54 Asia/Tashkent
  • Остона ва Бишкек
    Остона ва Бишкек

Қирғизистон ва Қозоғистон президентлари ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали суҳбатда томонлар чегара муамоларини ҳал этишга қаратилган икки давлат музокараларидан қониқиш билдирдилар.

Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Қирғизистон президенти Сооранбай Жеенбеков ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев  телефон орқали суҳбатларида  икки мамлакат чегаларидаги мавжуд муаммоларга ечим топиш учун йўл картасини тайёрлашда ҳар икки давлат делегациялари ўртасида бўлиб ўтган музокараларнинг ижобий натижаларини олқишлашди.

 Айтиш керакки Белорусия пойтахти Минск шаҳрида бўлиб  ўтган КХШТ йиғилиши доирасида икки мамлакат президентлари учрашувидан сўнг жорий йилнинг 2 декабрида музокаралар ўтазилганди.

Жеенбеков ва Назарбоев телефон орқали суҳбатларида шунингдек  Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги алоқалар вазияти ва истиқболлари юзасидан фикр алмшадилар.