Туркияда ИШИД террорчи гуруҳига алоқадорликда гумонланган тожикистонликлар қўлга олинди
Туркия хавфсизлик ташкилоти ИШИДга алоқадорликда гумон қилинган 10 нафар тожикистонликларни қўлга олганини маълум қилди.
Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Туркия хавфсизлик масъуллари шунингдек ИШИД террорчи гуруҳи билан алоқадорликда ва Ироқ ва Сурия ҳудудларида бу террорчи гуруҳ томонидан урушда қатнашганликда гумон қилинган 10 нафар тожикистонликларни қўлга олинганини эълон қилган.
Мазкур хабарга асослан айни ҳолда бу мамлакатнинг Измир шаҳри қамоқхонасида сақланаётган ва террорчиликда айбланаётган бу шахсларнинг 4 нафарига нисбатан жиноий дело очилган.
Қўлга олинган шахслардан бирининг хотини бўлган аёл ва унинг фарзанди ҳам Истанбулда сақланмоқда.
Бу шахслар шундай бир ҳолда Туркияда қўлга олинганки, ИШИД террорчи такфирий гуруҳи Сурия ва Ироқда ишғол этган аксар ҳудудларини қўлдан бой берган ва айрим маълумоларга кўра, Дейруззувр шаҳри террорислардан тозаланганидан сўнг, террорчи гуруҳлар аъзолари чўл- биёбонлар томон қочишган.