Шошилинч хабар! Тожикистон Афғонистон шимолида террористларнинг фаоллашганидан хавотирда
(last modified Fri, 08 Dec 2017 14:28:39 GMT )
декабр 08, 2017 19:28 Asia/Tashkent
  • Сирожидддин Аслов
    Сирожидддин Аслов

Тожикистон ташқи ишлар вазири Афғонистон шимолида террорчи гуруҳлар аъзоларини тўплангани ва фаоллашганидан ташвишланиш изҳор этди.

Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, бугун Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожидддин Аслов Венада сўзлаган нутқида, Афғонистоннинг шимол минтақаларида террорчи гуруҳлар аъзоларини тўпланаши нафақат Тожикистон учун балки Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг жануб чегараларига ҳам таҳдид солмоқда деб эълон қилди.

Бундан олдин ҳам КХШТ бош котиби сўзларига таяниб Афғонистон ОАВи Афғонистон шимолида яъни афғон- тожик чегарачи  яқинида тўпланган террористлар сонини 7 минг нафар деб эълон қилишганди. Айтиш керакки Афғонистон ва Тожикистон 1430 км муштарак чегарага эгалар.

Ёрлиқ