Даҳшат! Туркманистон чегарасига яқинлашган ИШИД сафида кимлар жанг қилмоқда?
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i26703-Даҳшат!_Туркманистон_чегарасига_яқинлашган_ИШИД_сафида_кимлар_жанг_қилмоқда
Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳи сафида жанг қилган жангарилар Афғонистон шимолидаги экстремистик гуруҳга қўшилишди, деб хабар бермоқда AFP ахборот агентлиги.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 12, 2017 14:01 Asia/Tashkent
  • Туркманистон  чегарасига яқинлашган ИШИД сафида кимлар жанг қилмоқда?
    Туркманистон чегарасига яқинлашган ИШИД сафида кимлар жанг қилмоқда?

Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳи сафида жанг қилган жангарилар Афғонистон шимолидаги экстремистик гуруҳга қўшилишди, деб хабар бермоқда AFP ахборот агентлиги.

Афғонистон шимолий вилоятларида пайдо бўлган жангарилар орасида Жазоир, Франция, Тожикистон, Ўзбекистон ва Кавказдан бўлган шахслар борлиги айтилади. Бу ҳақда Кун уз сайти хабар бермоқда. 

Агентлик маълумотларига кўра, жангарилар Туркманистон билан чегарадаги Жузжон шимолий вилоятининг Дарзоб уездида пайқалган.

Афғонистоннинг Жузжон шимолий вилоятидаги Дарзоб уезди раҳбари Бааз Муҳаммад Даварнинг хабар беришича, Суриядан қочиб чиқиб кетган хорижий жангарилар вилоятда ноябрь ойида пайдо бўлишган. Улар орасида тожикистонлик икки аёл ва таржимон ҳам бор.

Даварнинг сўзларига кўра, Дарзобда пайқалган хорижий жангарилар, эҳтимол, ИШИД террорчилик гуруҳининг Афғонистон ва Покистонда ҳаракатланувчи бўлинмаси «Хуросон вилояти» аъзолари саналади.

Дарзоб аҳолисининг AFP’га хабар беришича, тахминан 200 нафар хорижлик Биби Марьям қишлоғидан унча узоқ бўлмаган жойда машғулот лагерини ташкил этишган. Маҳаллий фуқаролардан бирининг хабар беришича, лагерда турли миллатдаги жангарилар машқ олиб боради, уларнинг бари ҳарбий кийимни кийиб олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жузжон ҳукумати ИШИД сафига ёшлар жалб этилаётгани ҳақида хабар берган эди. Ҳисоб-китобларга кўра, Афғонистоннинг Туркманистон билан чегарасида жойлашган вилоятда ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларини ўқитишнинг яширин марказлари фаолият кўрсатмоқда, уларда тахминан 300 нафар ёшлар тайёргарликдан ўтмоқда.